Бир майор самолётдаги солдатларга дебди: — Битта душманни "тинчитиб", шахсий бирор буюмини олиб келсангиз, ҳар бирига 1 миллиондан бераман. Самолёт тўхтабди. Бир соатга бормасдан, солдатлар бир халта буюмлар кўтариб келишибди. Шунда ҳалиги майор: — Бу нима қилганингиз ахир биз Тошкентга заправкага қўниб ўтган эдик-ку! - деган экан. *** Вокзал ошхонасида овқатланаётган бир хўранда: — Официант, мени овқатимни нега бунча кам суздингиз? Официант: — Поездингиздан кечга қолманг дедик-да... *** Бир эркак ҳар доим хизмат сафаридан қайтишда хотинига қўнғироқ қилиб: — Азизам, мен бир соатда бораман, - деб қўяркан. Бир сафар эри қўнғироқ қилмасдан, тўппа-тўғри уйга келаверибди. Эшикни очиб кирса, хотини жазмани билан ўтирган эмиш. Секин оёқ учида кўчага чиқибди-да, қўнғироқ қилиб: — Азизам мен етиб келдим, ҳозир уйга кираман, - дебди. Кирса, уйда хотинидан бошқа ҳеч ким йўқ! Шунда ҳалиги эркак чуқур ҳўрсиниб: — Икки "цент"ни тежайман деб, оилам бузилиб кетай деди-я, - деган экан. *** — Дўстим, "А" ҳарфидан бошланадиган тана аъзоингни номини айт-чи?! — Билмайман, менда у аъзо йўқ! Мен эркакман! — Бўлмайди-да... "Ақл" нима қилсин сенда... *** Она боласига: — Агар ҳозироқ бўтқангни емасанг, ялмоғиз кампирни чақираман! – деса, Боласи: — Овора бўлманг ойижон, бу бўтқани ялмоғиз кампир ҳам емайди!... – дермиш. *** — Севги бўлмаган гап! — Севги бор! Ана Малоҳатхон мисол. Ҳақиқий севишни ундан ўрганиш керак. — Эсингни еганмисан? Ахир у тўрт марта турмушга чиқди. Севишни келиб келиб ундан ўрганиш керакми?! Тавба! — Тўрт мартта эрга теккан бўлса ҳам, ўйнаши ҳамон ўша битта одам! *** "Биз ёшларни олифтагарчиликлари орқасидан миллиардлар ишлаб оляпмиз!" Apple ва Samsung компаниялари. *** География дарсида: — Болтавой, қани бизга Панама канали ҳақида гапириб бер-чи! — Устоз , телевизоримиз Milliy, Sevimli, My5 каналларини кўрсатади, лекин бунақа канални кўрсатмайди. *** Бир йигит қизни орқасидан югуриб: — Яхши қиз, сиз билан танишсам бўладими? Қиз ортига ўгирилиб: — Йўқ, - деса, йигит қўрқиб кетиб: — Вой, худога шукур-ей, - дермиш.