— Судланувчи, сизни тўртта ҳовлингиз, бешта квартирангиз ва ўнта автомобилингиз бор. Лекин шундаям пора олганингизни тан олмаяпсиз! — Ўртоқ судья, сиздаям тўртта далаҳовли, бешта ҳовли, олтита квартира ва ўнта машина бор. Айтинчи, сиз порахўрмисиз? — Ишонтирдингиз. Айбсиз! Озод этилсин! *** Ўқитувчи: — Энди мен сизларга Пифагорнинг ушбу назариясини исботлаб бераман. Орқа партада ўтирган Мурод: — Шарт эмас, устоз. Биз сизга шундоқ ишонамиз *** Яқинда турмушга чиққан қиз онасига қўнғироқ қилибди: — Куёвингиз билан жанжаллашиб қолдим…Даҳшат, энди нима қиламан? — Ўзингни бос қизим, янги турмушда бунақаси бўлиб туради! — Буни-ку яхши биламан ойи, лекин мурдани нима қилай?! *** — Парашютдан сакраш неча пул? — 500 000 минг сўм. — Қўрқинчли, парашют очилмаса-чи?! — Унда пулингизни қайтариб, берамиз. *** Хотин эрига: — Адаси мени ҳалиям севасизми? - депти. Эри: — Хотинжон, сен-симкартасан, мен-телефон. Телефон сим картасиз ишламайди. Хотин ўзида йўқ хурсанд бўлиб, ошхонага чиқиб кеса, эри: — Бечора хотин содда-да! Ҳозирги телефонларга иккита сим карта тушишини билмиди-да, - дермиш. *** Эрталабки тиғиз пайт. Тошкент автобуслари йўловчилар билан тўла! — Акром ака, тўхтаб туринг! Одам кевoтти! - бақирибди автобус чиптачиси ҳайдовчига, узоқдан югуриб келаётган йўловчини кўриб. Бир-икки сония ҳам ўтмай: — Акром ака, ҳайданг, кетдик. Проездной экан *** Бир куни бир бола янги армиядан келган акасидан суравотди: - Ака, армияда дембиллар роса дуппосласа керагааа? - Эй сан нима девоссан. Ман уларни роса лох киганман. - Йугиий, зурсизу акаа. Канакиб? - Уларни пайпогини совук сувда, узимникини илик сувда ювардим. . . . .дермиш. *** Yigit qizni otasi bilan korishib: - Men qizingizni sevaman, uni qo'lini so'rab keldim! Qizni otasi: - O'zingni qo'ling yo'qmi? Yigit: - O'zimni qo'lim charchadi - dermish! *** — Нега хотинингга янги кўйлак сотиб олмоқчисан? Барибир у билан ажрашмоқчисан-ку? — Хотиним эски кўйлакда судга бормайман деяпти. *** Тўйда ўтирган бир йигит гўзал бир қизни кўриб: — Кечирасиз! Сизга кўзим тушдию қалбимда бир гап туғилди. Боядан бери сизга айтаман дейману юрагим орқага тортиб турибди. Қиз: — Беҳижолат этвуринг. Бола: — Ҳоов ўша олмани узатворинг. *** Бир аёл тиқилинчда ҳамёнини тушириб қўйибди. Бироздан кейин ёшгина бола аёлни ҳамёнини қайтариб берибди. Аёл ҳамёнини очиб кўриб болага: — Мени ҳамёнимда иккита беш мингталик бор эди. Бу ерда ўнта минг сўмлик турибди-ку?! - деса, болакай: — Биласизми, олдин ҳам биттасини ҳамёнини топиб бергандим. У менга миннатдорчилик билдириш учун майда топа олмаганди. Шунга пулларингизни майдалаб қўйдим, - дермиш.